Get Mystery Box with random crypto!

#Қуръон_муаллим Гоҳида тушунмайдиган, билими кам кишилар била | Mubaşşir Ahmad

#Қуръон_муаллим

Гоҳида тушунмайдиган, билими кам кишилар билан баҳслашиб қоласиз. Мухолифингизнинг жоҳиллигини билсангизда қизишасиз, бўғриқасиз.. Аллоҳ эса бизга бу тўғридаям ўзмизни қандай тутишни таълим беради:

"Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир" (Фурқон сураси, 63-оят).
"Жоҳиллар хитоб қилганда "салом", дейдиган", яъни жоҳиллар уларга беадаблик билан озор берадиган сўз айтганда, унингдек жавоб қилмай, балки гўзал сўзлар билан муомала қиладиганлардир", деганидир.
(Васит тафсири)

Демак, одобли мўмин шундай вазиятларда бошқа оят ибораси билан айтганда: "Бизга ўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларни истамасмиз»," дейди. (Қосос сураси, 55-оят)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube