Get Mystery Box with random crypto!

#Кузатувларим Билимсиз ва қобилиятсиз одам мансаб курсисига қ | Mubaşşir Ahmad

#Кузатувларим

Билимсиз ва қобилиятсиз одам мансаб курсисига қаттиқроқ ёпишар экан. У бу йўлда ҳар қандай разолатга қўл уради.

Сабаби, курсиси бўлмаса, у ҳечким эмаслигини яхши англайди. Сиёсатдонлар бундайлардан кўп фойдаланишади. Чунки мансаб илинжида улар ўта садоқатли бўлишади.

Ўқимишли ва фаросатли одам кўп имтиёзлардан осонгина воз кечади. Чунки у бошқа ерда йўлини осонгина топа олади. Бундайлар билан ишлаш раҳбарият учун шу сабабли қийин ва хатарлидир.

Хуллас, амалдорларнинг савиясизлиги ва маддоҳ-лаганбардорларнинг кўплигидан ажабланманг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube