Get Mystery Box with random crypto!

Автократиянинг белгилари 1. Режим автократнинг атрофида шаклл | Mubaşşir Ahmad

Автократиянинг белгилари

1. Режим автократнинг атрофида шакллантирилади. Автократ ривожланиш ҳамда хавфсизлик гарови эканлиги манипулияцион йўллар билан уқтирилади.

2. Ижтимоий фаол инсонларнинг давлатдан чиқиб кетишига тўсқинлик қилинмайди.

3. Демократик фасад яратилади.

4. Халқ ишончини қозонадиган институтларнинг вужудга келишига тўсқинлик қилинади. Автократиянинг асосий рақиби институционал ташкилотлар ҳисобланади.

5. Нодавлат ташкилотлари ҳам давлат томонидан тузилади.

6. Сайлов ҳуқуқи берилади, лекин сайлаш имконияти берилмайди.

7. Ҳар қандай фаолликни ёмон кўради.

8. Барча ҳуқуқлар "берилган" бўлади лекин автократ ва унинг жамоаси бу ҳуқуқларни хоҳлаган пайти хоҳлаган кўриниш ва миқдорда бузиш ваколатини сақлаб қолади.

9. Ютуқлар ҳусусийлаштирилади. Жиноят, камчилик ва хатолар миллий бўлади.

10. Репрессия манзилли амалга оширилади.

Ҳамид Содиқ

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube