Get Mystery Box with random crypto!

Шу одамларни мамлакатимизда оламшумул ислоҳотлар бўлаётганига, | Mubaşşir Ahmad

Шу одамларни мамлакатимизда оламшумул ислоҳотлар бўлаётганига, уни фақат кўрларгина кўра олмаётганига ишонтирса бўладими?!

Шу одамларни мактаб қуриш масжид қуришдек савобга эга амал эканига, минора қурмасак ҳаммаси зўр бўлиб кетишига ишонтирса бўладими?!

Шу одамларни диний таълим тариққиётимизга тушов эканига, дунёвий таълим ракеталаримизни Марсга олиб чиқишига ишонтирса бўладими?!

Ишонтириш учун халқ дардини эшитиш, кўра билиш керак. Ватанфурушлик, коррупция ва порахўрликни йўқ қилиш керак.

Ижтимоий адолат тикланиши, ер ости ва усти бойликлари ҳамманики бўлиши керак. Ана шунда халқ гапларингизга ишонади, бирлашади, охирги нонини ҳам жамият билан бўлишади.

Ҳозир эса буни англаб олинг: Социализмни етмиш йил ва "буюк келажак"ни ўттиз йил кутган бу халқдан энди кўп нарса кутманг! Сабри синмаслигидан умидвор бўлинг ва Аллоҳдан шуни сўранг.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube