Get Mystery Box with random crypto!

Tarix - Muarrix Kutubxonasi

Telegram kanalining logotibi muarrixkutubxonasi — Tarix - Muarrix Kutubxonasi T
Telegram kanalining logotibi muarrixkutubxonasi — Tarix - Muarrix Kutubxonasi
Kanal manzili: @muarrixkutubxonasi
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.05K
Kanalning ta’rifi

Siz bu kanalda:
°Tarix sohasidagi so'nggi ilmiy yutuqlar;
°Chet el adabiyotlaridan tarjimalar;
°Turli manbalar tahlili;
°Siz bilgan va bilmagan qiziqarli ma'lumotlar bilan tanishishingiz mumkin!
Murojaat uchun:
@Muarrix_kanali_admini
@Sh_Rustamov1c

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-21 08:27:56 Registonni bugungi qiyofaga keltirgan hokim

Yalangto‘sh Bahodir Nurota hokimi oilasida tug‘ilgan. U olchin (qozoqlar, boshqird, Qozon tatarlari, Qrim va Shimoliy Kavkaz no‘g‘aylari, qoraqalpoq va o‘zbeklar tarkibiga kirgan qadimiy yirik turkiy urug‘.

Davomini o'qish: https://telegra.ph/Yalangtosh-Bahodir-09-14
433 viewsБаҳодиржонова..., 05:27
Ochish/sharhlash
2022-08-20 15:51:14 Зеро, сулола вакиллари маликадан мўғулларнинг Яқин Шарқдаги давлатлар билан сиёсий-дипломатик алоқаларини ўрнатиш ва уларни ўз измига солиш учун фойдаланишни кўзлаган. Чунки, Жалолиддин Мангуберди ҳалок бўлса ҳам шу давргача унинг ҳарбий қисмлари Яқин Шарқдаги энг асосий етакчи куч эди. Бунга қадар Жалолиддиннинг саркардалари Кайирхон, Баракатхон (Беркахон), Сарухон кабилар бошчилигидаги хоразмликлар Кўния Салжуқийларига муносиб рақиб бўлган, Яқин Шарқ минтақасидаги салибчиларни ўнглаб бўлмас даражада мағлубиятга учратган, уларнинг бош шаҳри Қуддусни ҳам тортиб олган, бир бирининг ерларига кўз олайтираётган айюбий шаҳзодаларни ҳам жиловлаб олган эдилар.
Бундан ташқари, хоразмликлар ўзларининг давлатлари мўғуллар томонидан босиб олинган бўлса ҳам, ҳалигача улар билан муросасиз курашга тайёр эдилар. Минтақадаги арабларда эса мўғулларга қарши озодлик курашини олиб борган етакчи кучлар бўлмаганлигига тарих гувоҳ.
XIII аср ўрталарига келиб, Яқин Шарқда хоразмликларнинг обрўси ниҳоятда ошиб кетган эдики, айрим шу давр тарихчилари 1245 йилни хоразмликлар йили сифатида эътироф этишган. Ҳаттоки минтақадаги ҳукмдорлар ўз ҳокимиятининг легитимлигини кўрсатиш учун ёки легитимлигини таъминлаш учун ўзларини хоразмшоҳлардан, деб эълон қилар ёки улар билан қуда-андачилик ришталарини боғлардилар. Бизнинг фикримизча, айнан манашу сабабларга кўра, малика Туркон келгусида Яқин Шарқ мамлакатларига юриш қилишдаги дипломатик алоқалар йўлида фойдаланиш учун саройда сақланган. Лекин 1247 йилдан сўнг хоразмликлар Миср ҳукмдори Малик Солиҳ Нажмиддин Айюб бошчилигидаги катта қўшинга мағлуб бўлганидан сўнг минтақанинг турли ҳудудларига тарқаб кетишади. Хуллас, Ҳулагу Эронда мўғулларнинг янги давлатига асос солиш йўлида босқинчилик юришларини қилиб, 1258 йилда ҳалифалик пойтахти Боғдодни қамал қилади. Қамалга ҳалақит қилмаслик учун атрофдаги ҳокимлар билан музокарага киришади. Шу мақсадда Мосул ҳукмдори Бадриддин Лулу билан ҳам иттифоқ тузади. Иттифоқчиликни мустаҳкамлаш учун эса Мосул шаҳзодаси Солиҳ Исмоилга Жалолиддин Мангубердининг қизи Турконни жуда қимматли зеб-у зийннатлар билан шариат қоидалари асосида никоҳлаб берган эди . Мосулнинг бўлғуси ҳукмдори Солиҳ Исмоил учун Жалолиддин Мангубердининг қизини ўз никоҳига олиши Чингизийлар куёви бўлишдан кам аҳамият касб этмасди.
Воқеалар ривожи ҳақидаги маълумотлар Абул Фараж ва Рашидиддин томонидан келтирилади. Унга кўра, малика Туркон Мосулда катта мавқега эришиб, шаҳардаги тинчликни таъминлашга хизмат қилади .
Жалолиддин Мангубердининг куёви Солиҳ Исмоил мўғуллар билан курашиш учун Мисрга Сайфиддин Қутуз ёнига жўнаб кетади. Бу пайтга келиб, Сайфиддин Қутуз 1260 йилда мўғулларнинг катта қўшинини Фаластиндаги Айн-Жалут майдонида мағлубиятга учратган эди. Мўғуллардан озод қилинган Ҳалаб шаҳри Қутуз томонидан Солиҳ Исмоилга топширилади . Миср султони Бейбарс Бундуқдорий даврида эса мўғулларга қарши курашиш учун унга ҳарбий ёрдам берилади .
Малика Туркон эри Малик Солиҳ билан Мисрга кетмаган кўринади. Ҳулагу бутун Эронни бўйсундирганидан сўнг ҳудудларга ўзининг ишончли одамларини ҳоким қилиб жўнатади. Маликанинг тақдири бўйича ҳозирча бошқа манбалар маълум эмас.
Ўйлаймизки, бу мавзу ҳам ёш тадқиқотчилар учун ўлкамиз тарихида ўзига хос из қолдирган – Тўмарис, Хонсултон, Сароймулкхоним, Хонзодабегим, Нодирабегим сингари маликаларимиз қаторида чуқурроқ ўрганилади ва ёшларимизга тарихимизнинг нозик ҳамда мавҳум саҳифаларини ёритишда хизмат қилади.

Фойдаланилган муҳим манбалар:
1. Gregory Abul Faraj (Bar Hebraeus). Abul Faraj tarihi. Cilt II. Suryanchadan Ingluzcheye cheviren Ernest Wallis Budge, turkcheye cheviren Omer Riza Dogrul. – Ankara: Türk tarıh kurumu, 1950.
2. Рашид ад-дин. Сборник летописей. – М.-Л.: Издательство Академии Наук СССР,Том –III. 1946.
3. Alaaddin Ata Melik Cüveyni, Tarih-i Cihan Güşa, Çev. Mürsel Öztürk, TTK Yayınları, Ankara, 2013.

Бекзод АБДИРИМОВ,
Маънавият ва маърифат маркази
Хоразм вилояти бўлими раҳбари.
481 viewsБаҳодиржонова..., 12:51
Ochish/sharhlash
2022-08-20 15:51:13 АНУШТЕГИНИЙ ХОРАЗМШОҲЛАРНИНГ СЎНГГИ МАЛИКАСИ ТАҚДИРИ (Жалолиддин Мангубердининг қизи Туркон ҳақида)

“...Бу воқеаларнинг қайд қилинишини ҳеч ҳам истамасдим, баъзан буни ёзиш кераклигини тушунсам ҳам, бир қадам олдинга, икки қадам ортга отиб воз кечардим. Исломнинг ва мусулмонларнинг ўлим хабарлари ва бошларига тушган фалокатларни ёзиш осонми? Кошки, онам мени туғмаса, кошки, бу дахшатли фалокатлардан олдин ўлиб кетсам. Кимдир “Аллоҳ таоло томонидан Одам атонинг яратилганидан то бугунгача бу каби даҳшатга ўхшаши йўқдир” деса мутлақо ҳақ гапни айтган бўлар эди”.
Ибн ал-Асир

Бу сўзлар XIII асрнинг биринчи чорагида мўғулларнинг Ислом Шарқидаги халқлар устига уюштирган дахшатли босқини ҳақида ёзган тарихчи Ибн ал-Асирнинг “Комил тарих” асаридан олинган. Ҳақиқатдан ҳам бу даврда мусулмон дунёси катта фалокатларни бошдан кечиради. Жалолиддин Мангуберди мўғулларнинг бу босқинчлик ҳаракатларига қарши 10 йил давомида кураш олиб боради ва мусулмон дунёсининг озодлик ҳаракатига етакчилик қилади. Қардош ва диндош давлатлар ҳукмдорлари эса ёрдам бермасдан, унга қарши кураш олиб борадилар. Натижада мўғуллар ва ислом дунёси ўрасида девор сифатида турган Жалолиддин Мангуберди икки фронтда – шарқда мўғуллар билан, ғарбда Боғдод халифаси, айюбий шахзодалар, гуржилар, аламут ҳашшошийлари, Кўния салжуқийлари билан курашишга мажбур бўлади.
Жалолиддин Мангубердининг бевақт ҳалокатидан сўнг мўғуллар Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида дахшатли қирғинларни амалга оширадилар. Бироқ, Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган Ануштегинийлар хонадони вакиллари буткул йўқ бўлиб кетмадилар. Уларнинг мўғуллар, Кўния салжуқийлари, Миср ва бошқа давлатлардаги сиёсий фаоллигидан манбалар гувоҳлик беради.
Масалан, Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг қизи Хонсултон асир олинганидан сўнг шахзода Жўжига никоҳланади. Айрим манбаларга кўра, Жўжининг фарзанди Беркахон Олтин Ўрданининг хони ва биринчи мусулмон бўлган чингизий сифатида тарихга киради. Хоразмшоҳлардан бўлган Сайфиддин Қутуз эса Миср султони бўлиб, мўғулларнинг Яқин Шарқдаги ғалабали юришларини тўхтатади. Ануштегинийларнинг излари сулола тааллуқли давлат қулаганидан сўнг ҳам тарих саҳифаларида порлаб турди. Буни қарангки, фақат сулола шахзодалари эмас, маликалари ҳам тарихда ном қолдиришга астойидил ҳаракат қилганлар. Шу пайтгача биз кўп эслайдиган Аловуддин Муҳаммаднинг онаси Туркон хотун, Сайфиддин Қутуз билан эсланадиган онаси Хонсултонлар ёнига Ануштегинийлардан бўлган яна бир малика. Жалолиддин Мангубердининг Туркон исмли қизини ҳам қўшиш мумкин энди.
Манбаларда Жалолиддин Мангубердининг Каймакар-шоҳ ва Манкатуй-шоҳ исмли ўғил фарзандари бўлиб ёшлигида вафот этганлиги эслатилади. Бироқ бугунги кунгача унинг Туркон исмли қизи ҳақида маълумот учрамаган эди.
Маълумотларга қараганда, 1231 йилда Жалолиддин Мангуберди ҳалокатидан кейин, унинг Туркон исмли икки яшар қизи Журмогун исмли мўғул нўёни қўлига асир тушади. Бу воқеадан 10 йил олдин мўғуллар 4 ойлик қамал қилиб, Каспий денгизи жанубидаги Илол қалъасини эгаллашган, бу ерда яширинган Хоразмшоҳлар давлати малкаси улуғ Туркон хотунни ва унинг оиласини Чингизхон ҳузурига жўнатишган эди. Чингизхон Туркон хотун ва оиланинг бир-нечта аёлларидан ташқари барчани қатл эттиради. Ҳудди шу тартибда мўғул нўёни Журмагон Жалолиддин Мангубердининг кичкинагига қизчаси малика Турконни ҳам бувиси Туркон хотун сингари мўғуллар давлати пойтахти Қорақурумга жўнатади. Малика Турконнинг Қорақурумда қандай тарбия кўргани ҳақида бизда маълумотлар мавжуд эмас. Балки, бувиси Туркон хотун билан ҳам учрашгандир.
Кейинчалик, Рашидиддин , Жувайний, Абул Фараж маълумотларига кўра, Яқин ва Ўрта Шарқни бутунлай босиб олиш учун жўнатилган шахзода Ҳулагу билан бирга, Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги маликаси Туркон ҳам жўнатилади . Ҳулагу XIII асрнинг 50-йилларда ўзининг Яқин Шарқдаги юришларини бошлаганлигини ҳисобга олсак, бу пайтда малика 23 ёшдан ошган эди. Фикримизча, Туркон мўғул саройида ҳеч қандай азоб-уқубатларсиз улғаяди.
397 viewsБаҳодиржонова..., 12:51
Ochish/sharhlash
2022-08-20 15:51:06
354 viewsБаҳодиржонова..., 12:51
Ochish/sharhlash
2022-08-20 14:15:39
350 viewsБаҳодиржонова..., 11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-19 14:21:50 "Jadidlar" to'plamining (8 nafar adibga bag'ishlangan) pdf shaklidagi elektron varianti.

Sizga ham o'qishni tavsiya qilamiz, juda ajoyib kitoblar.


Respublika yosh olimlar Kengashining ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a'zo bo'ling:

Telegram sahifamiz
Instagram sahifamiz
Facebook sahifamiz
421 viewsБаҳодиржонова..., 11:21
Ochish/sharhlash