2022-08-22 07:38:52
Суқрот
Суқрот эрамизгача 469 йда Афинада туғилган. У ўзини фаласуф мактабида ўқувчиларига ўз ғояларини сингдирган. Хотини эса КСАНТИППА оила юмушлари болалар ташвишлари билан қийналиб, тинмай Суқротни ердан олиб, гўрга тиқиб, тинмай қарғаган. Ғарбда жаврақи аёлларни Ксантиппага қиёслашади. Суқрот уйига кам борган вақтини йигит қизларга ғояларини роса тарғиб қилган. Инсонни бойлик эмас, билим ва заковат улуғлайди, обрў истасанг билимга эриш, деб ёшларни билимли бўлишга чорлаган. Бундан сарой кохинлари ғазабланган, ёшлар орасида ўқимишлилари кўпайиб, уларга ўнғайсиз саволлар беришидан, обрўлари тўкилишидан ғазабга келиб, Суқротни судга тортишади. Унга эски илохларни инкор этиш, ва янгиларни топиб, ёшларни йўлдан уришда айблаб, ўлимга ҳукм қилишади. 399йда 70 ёшида унга захар бериб, ўлдиришади.
Ха Суқрот айтган. Ўзи кўп ўқиган ва ёшларни хам билимли бўлишга дават этган.
Суқротга қайтсак, у шундай деган:
Ким дунёни ўзгартирмоқчи бўлса, ўзидан бошласин.
Донишмандлик яхшилик ва ёмонлик нима эканлигини англашдир.
Одамлар оғизларида чўғ кўмирни ушлашлари мумкин, аммо сирни эмас.
Инсон бахтга етаолмаслиги сабаби, бахт ўзи нимадан иборатлигини билмаслигидадир.
Суқротни 2 хотини бўлган. Кичик хотини Миртани эри урушда ўлгач асраб олган экан. Икки хотин бир бири билан еешиб, кейин иккови Суқротга ташланиб, роса талаб, хумордан чиқарканлар.
Бир куни Суқротни хотини роса уруш жанжал қилиб, охири сув сепиб юборибди, Суқрот бу холатни бизни хотин, об хаводек олдин момақалдироқ бўлиб, кейин ёмғир ёғади деган экан.
Суқрот донишманд бўлганда, хотини жанжалкашлигидан хам фойда бор деган, илмий бахсларда рақибларни жазаваси менга чепуха туюлади хотинни жазаваси олдида, деган экан.
Суқрот билим инсонга обрў олиб келади, вақтни қадрлаб билимли бўлинг, илмга интилинг деган, шунга амал қилиш хозир хам долзарб, менимча.
426 viewsБаҳодиржонова..., 04:38