Get Mystery Box with random crypto!

ОЙЛИК МАОШ КEЧИКСА ( хазил шеър ) Янги ойга ўтгандан, Бошлан | Muallim | Ta'limga oid

ОЙЛИК МАОШ КEЧИКСА ( хазил шеър )

Янги ойга ўтгандан,
Бошланади ғулғула.
Қачон  маош тушар деб, 
Ҳамманинг дарди пула.

Титкилаймиз телефон,
Телеграмда ойлик бот.
Узаспода чиқмаган, 
Ичимизда ёнар ўт.

Қулоғимиз динг бўлиб, 
Смсни кутамиз. 
Хабар келса ховлиқиб, 
«Мчес»ни тутамиз. 

Хой ҳисобчи айтингчи,
Нега маош кечикди.
Сабрсиз ўқитувчилар, 
Ёшболадай ичикди. 

Асабларни ўйнатиб,
Телефон ҳам жиринглар.
Тезроқ қарзинг тўла деб,
Дўкончилар ҳиринглар.

Пулинг тугаб қолганда, 
Ёқмайсан ўз болангга. 
Хеч ким қулоқ солмайди,
Сенинг оху-нолангга.

Уйда хотин хўмрайган,
Уним, буним кам дейди.
Минғир-минғир  эговлаб,
Қулоқ миянгни ейди..

Кредитингни ёпгин деб,
Банк ходими дўқ урар.
Олган пулинг қайтар деб,
Яқин дўстинг лаб бурар.

Пулни қўлнинг кири дер,
Шусиз ишинг битмайди.
Вақтида тўлаш керак,
Кантрактинг ҳам кутмайди.

Шу тўрт беш кун кутганинг,
Гўё йилдай туюлар.
Хали маош тушмасдан,
Ташвиш тоғдай уюлар.
                  
УТКИРБEК  УРАЛОВ

https://t.me/muallimlarga