Get Mystery Box with random crypto!

Репититорлар ва ўқитувчилар ўртасидаги фарқлар Қуйида Сахоб А | Muallim | Ta'limga oid

Репититорлар ва ўқитувчилар ўртасидаги фарқлар

Қуйида Сахоб Ариповнинг фикрлари:

1) Репетитор тайёр болани олади, мактаб ўқитувчиси эса болани унга тайёрлаб беради.

2) Репетитор пул олади, мактаб ўқитувчиси эса бепул ўқитади.

3) Репетитор 10-15 та бола билан ишлайди, мактаб ўқитувчиси эса 30-35 тадан синфдаги болалар билан ишлайди.

4) Репетиторда давлат таълим стандарти йўқ, мактаб ўқитувчисидан эса давлат таълим стандарти талаб этилади.

5) Репетиторда ўқув режа йўқ, мактаб ўқитувчиси эса юқоридан белгилаб берилган ўқув режа асосида дарс ўтишга мажбур.

6) Репетитор дарсини истаган вақтга қўяди, мактаб ўқитувчиси эса маълум бир вақтда дарсини ўтиши зарур.

7) Репетитор болаларни кучли, кучсиз, ўртача билимли гуруҳларга бўлиб ўтади, мактаб ўқитувчиси эса бир синфдаги хар хил билимли болаларга бир хил ёндошишга мажбур.

8) Репетиторни хеч ким текширмайди, мактаб ўқитувчисини мактаб рахбариятидан тортиб, катта кичик текширувчилар, натижасини сўровчилар кўп.

9) Репетиторга аниқ мақсадни кўзлаб мурожаат қилишади, масалан, чет элга ишга кетиш учун, чет элдаги олийгохга кириш учун, ўзимиздаги олийгохга кириш учун, бир тилни ёки фанни ўрганиш учун.
Мактаб ўқитувчиси хам ўқувчиси хам мажбуриятдан боради.

10) Репетитор талабига жавоб бера олмайдиган болани хайдаб юбора олади,  мактаб ўқитувчисини эса бунга хаққи йўқ.

https://t.me/muallimlarga