ҒАМХЎР САЙЁРА Насиба Эрхонова. Сайёрамиз ягона, Асрайлик дўст | MAHORAT MAKTABI
ҒАМХЎР САЙЁРА
Насиба Эрхонова.
Сайёрамиз ягона,
Асрайлик дўст-дугона.
У сахийдир, мехрибон,
Ғамхўрдир худди она.
Ям-яшил табиати,
Кўм-кўк осмон, булути,
Чарақлаб турган қуёш,
Сайёрамизнинг нури.
Гуллатгин сайёрамиз,
Гулу райхон экамиз.
Уни тоза асрасак,
Бахтиёр ва бекаммиз.
t.me/MTT_xodimlariga