Get Mystery Box with random crypto!

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга | MTT Musiqa rahbarlari | MTT hodimlari

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилди.

1 сентябрдан оилавий нодавлат боғчаларда қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сони 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилалар болаларини қабул қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади, тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан тўғри ушбу ходимлар пластик картасига ўтказиб берилади.

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.

T.me/MTT_musiqa_kanali