Get Mystery Box with random crypto!

“Расулуллоҳ (с.а.в.) адашмас эдилар, чунки у зотга Аллоҳ йўл к | Mr. Muhammadali

“Расулуллоҳ (с.а.в.) адашмас эдилар, чунки у зотга Аллоҳ йўл кўрсатарди. Ҳозирги пайтда вахий тўхтаган, биз чиқарган ҳукмни ҳеч ким “бу Аллоҳнинг ҳукми” демасин. Биз Аллоҳ номидан гапиришга даъво қилмаймиз. Аллоҳ ҳеч кимни илм билан неъматлантириб хослаб қўйгани йўқ.
Агар шундай бўлганида, шундай одам бўлганида, ўша одамга қарши чиқсангиз, Аллоҳга қарши чиққандек бўлиб қолардингиз. Натижада, унинг фикрига қўшилмаган кофирликда айбланган бўларди. Қон тўкилишига ҳам сабабчи бўлар, бу эса умматнинг фалокатига сабаб бўларди.
Бир масалада одамларнинг фикри турлича бўлиши мумкин, бугун бир муаммога бир ечим топилса, эртасига бошқа йўл яхшироқ кўринади. Шу сабабдан маслаҳатлашиб чиқарилган қарор энг тўғриси бўлади.
Бир масалада ўз ақлимга таяниб хукм чиқардим ва бир одамнинг “бу Аллоҳнинг ва Умарнинг ҳукми “деганини эшитдим. Бу гапи учун уни жазоламоқчи бўлдим. Чунки у ёмон гап айтганди. Ўша ҳукм бор йўғи Умарнинг фикридир, агар тўғри бўлса, Аллоҳдандир, янглиш бўлса, бунга фақат Умар айбдор”

“Умар ибн Ҳаттоб” сериалидан

@Mr_Muhammadali