Get Mystery Box with random crypto!

​АҚШда ҳижобнинг маъносини билдирадиган реклама тахтаси ўрнати | MoychechagiM_Sh

АҚШда ҳижобнинг маъносини билдирадиган реклама тахтаси ўрнатилди

Маълумки, очиқ мулоқот кўплаб тушунмовчиликларга ечим ҳисобланади. Техас штатининг Даллас шаҳрида бир гуруҳ америкалик мусулмонлар ғайри мусулмонлар билан мулоқот қилиб, ҳижоб ва мусулмон аёлларга тегишли салбий тушунчаларни бартараф қилиш мақсадида колл-марказ (call center) рақами ёзилган реклама тахтасини ўрнатдилар. "Нега биз ҳижоб киямиз? Унинг мазмун-моҳияти нимадан иборат? Бу ҳақида одамларга маълумот беришдан ҳам яхшироқ иш борми?!" дейди GainPeaceнинг Шимолий Америка Исломий Марказининг Даллас шаҳридаги вакили Руман Содиқ хоним. Шу билан бирга, улар олти ҳафталик тушунтириш ишлари ҳам ўтказдилар.
Руман Содиқ хоним: "Қизиқувчилар бир кунга ҳижобланишди. Улар бизга нима учун ҳижоб кийишимиз ва мусулмон аёллар қандай ҳуқуқларга эга эканлиги ҳақида кўплаб саволлар беришди. Бу саволлардан билдикки, одамлар бизнинг эътиқодимиз ҳақида жуда оз билишлари маълум бўлди, очиғи, бундан биз ажабландик. Энг асосийси, мурожаат қилганлар жуда кўп ижобий хулосалар беришди..." дейди.
Реклама тахтаси ўрнатилгандан сўнг, колл-марказ ҳижобга оид саволлар билан мурожаатларни қабул қила бошлади. Бу имкониятдан мусулмонларга қарши муносабатини билдириш учун фойдаланганлар ҳам бўлди. "Биз билан боғланинг. Бу бир-биримизни яхшироқ тушунишнинг ягона йўли", дейди Руман Содиқ.

Манба: islam.ru

https://muslimaat.uz/yangilik/36866

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube