Get Mystery Box with random crypto!

Бизда айниқса ўзбек тадбиркорларнинг SMM даги хатоси тадбиркор | Мотивация

Бизда айниқса ўзбек тадбиркорларнинг SMM даги хатоси тадбиркорлик фаолиятига оид профилини диний контент билан тўлдиришда деб биламан, шахсий профиль бу бошқа масала.
Айтайлик сиз кийим дўкон ёки автомобилларга дастур ёзадиган устахона эгасисиз. Кийим дўкон сифатида контентни кийим тақдимоти, сифати, материали, тикилиш услубига йўналтирилгани, устахона мисолида эса дастурий таъминотнинг хусусиятлари, афзалликлари, заводнинг дастури билан сизнинг дастурингиз ўртасидаги фарқ ҳақида контентни бойитиш афзал. Рекламага машҳурлар келиши, ҳатто имомлар харидини қандайдир отзыв қилишингиз мумкин, лекин кийим дўкони ёки устахона бизнес профилида қайсидир домланинг бирон бир бошқа мавзуга оид маърузасини қўйиш хато.
Бу аввало имижга зарар, сизнинг харидорингиз сиздан маҳсулот рекламасини кутади, маърузани эмас. Бошқа тамондан сизнинг харидорингиз фақат мусулмонлардан иборат эмас ва амал борасида улар бир - биридан фарқли. Шу сабаб асло ва асло бугун 1000 доллар пул кийим ичига тикилди, ким дўконга келиб ушбу пулни топиб олса уники деб харидор йиғсангиз, эртага исроф ҳақида аккаунтингизга имом маърузасини жойламанг. Машинага дастур ёзиш бўйича контент юритаяпсизми, машинаси бузилиб кўчада қолиб кетган ёши катта одам ҳақида вайн ишлаб ота - она тўғрисида маъруза юкламанг. Агар айнан шу орқали аккаунт активлигини кўтармоқчи бўлсангиз ишонинг сизнинг бизнес аккаунтингизда, маҳсулотингизга қаратилмаган ҳар қандай комент базм, у умумий просмотр, статистикада ўсиш бўлса ҳам бизнесингиз ривожи учун хизмат қилмайди.
Акалар бизнесни ҳалоллик устига қуриш нур устига нур, аммо шахсий диний қарашларни бизнесга аралаштиришда эҳтиёткор бўлиш керак. Чунки дин бизнес эмас, эътиқод, одоб ва яратган билан инсон ўртасидаги риштадир.


Bekhzod Abdurakhmanov

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz