Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши хотини билан чиқишолмай қолибти. Уйда ҳар куни жанжал | Мотивация

Бир киши хотини билан чиқишолмай қолибти. Уйда ҳар куни жанжал. Киши ғурбатдан безор бўлиб ажрашишга аҳд қилди. Уларнинг тортишувларидан икки тараф оилалари орасига совуқчилик тушди. У бир куни маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.
Бу гапни эшитган киши махзун бўлиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.
Хотини, нима учун эри ўзгарганини тушунмасада, унга раҳми келиб:
— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…
Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…
Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, муҳаббатлари ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага ўлади… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.
Бир неча кун кутади, яна ўлмайди. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Умринг зиёда бўлсин — дейди у зот.
— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.
У зот эса:
— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан? — дейди.
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.
У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.
Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир...


Фахриддин Шайзақов

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz