Get Mystery Box with random crypto!

​​18 ЁШДА БОШЛАНГАН БИЗНЕС Хитойлик Ли Сян университетга ўқиш | Motivatsiya olami

​​18 ЁШДА БОШЛАНГАН БИЗНЕС

Хитойлик Ли Сян университетга ўқишга кириш ўрнига ўзининг ҳаваскорлик сайтини ривожлантиришга муккасидан шўнғиган эди. Бунинг натижаси ўлароқ, орадан 10 йил ўтиб, Ли Сяннинг қўл остида 900 нафар ходим ишламоқда, унинг портали эса IT – техналогияси бўйича мамлакатдаги энг йирик интернет ресурслар учлигига киради. Дарвоқе, бу ёш миллионернинг бойлиги 200 млн. Юанга бахоланган.

Майкл Делл Dell Computer Corporation марказига 19 ёшида асос солган эди, ўшанда у Техасс университетида таҳсил оларди. Билл Гейтс ҳам олий ўқув юртида эканлигида Microsoft га асос солган. Хитойлик Ли Сян айнан улардан илхомланиб, бўш вақтини ўзининг севимли машғулотига айланиб миллионерга айланди.

Шицзянчжуан (Хэбей вилоятида) таваллуд топган Ли компютерга анча эрта қизиқди. У IT – индустриясининг барча курсларига қатнаб, ихтисослаштирилган журналларни битта қолдирмай харид қиларди. 1999 йилда Ли Сян ўзининг интернет сайтини яратишга қарор қилди.

Мен ўзим учун мароқли иш билан шуғулланаман, - дейди у.

Ли Сян ота – онасига бир ойда 2000 юан пул ишлаб топишга ваъда берди. Аслида эса 100.000 юан ишлаб топа бошлади. Реклама берувчилар унинг сон – саноқсиз ташриф буюрувчиларга эга сайтини кўздан қочиришлари мумкин эмас эди. Шундан сўнг ота – онаси болани ўз холига қўйишди. Ли Сян бизнесга жиддий киришди, профиссеоналлардан иборат ўз жамоасини тузди.

Янги – рсрор.сом майдончасини рўйхатдан ўтказди. Ташриф буюрувчилар ва улар билан бирга ёш ишбилармоннинг даромадлари хам оша борди. Рекламадан келадиган фойда йилига икки баробар ошди.

2000 йилда Ли Сян Пекинга кўчиб ўтди. Орадан 4-5 йил ўтиб, унга ўз сайтини 100.000 млн юанга сотишни таклиф қилишди. Ли Сяннинг ўрнида бошқа киши бўлганида, эҳтимол, сайтини сотиб юборарди. У эса бу таклифни рад этди.

- Ўз хаётим мазмунини қандай қилиб сотаман?, - деди Ли ҳайрон бўлганларга жавобан.

Яна беш йил ўтиб Ли Сяннинг ўзи 200.000 млн юан сармояга эга бўлди. Шу билан бирга ҳозирги кунда умумий аудиториянинг 20% ини ташкил этувчи шахсий порталини сақлаб қолди.

- 1 йил ўтиб, бизни 50% аудитория ўқий бошлайди, ана ўшанда университетга кириб, ўқиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин, - дея беғубор кулади Ли Сян.


Li Syan

@Motivatsiya_olamiHD - Bo'lajak MILLIARDERLAR kanali!