Get Mystery Box with random crypto!

#Фото 2023 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам м | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Фото
2023 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади

2023 йилнинг октябрь ойида ўзбек тили ва адабиёт, ноябрь ойида биология, қорақалпоқ тили ва адабиёт, декабрь ойида физика, тарих, математика ва рус тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ташкил этилади.

Тест синовида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайти (“Миллий сертификат” бўлими) орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

Кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини 2024 йил январь ойида ўтказиш режалаштирилган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6