Get Mystery Box with random crypto!

3. “Инсон, макон, вақт ва яна инсон” (2018). Нуҳ кемаси воқеас | Nodirabegim.uz

3. “Инсон, макон, вақт ва яна инсон” (2018). Нуҳ кемаси воқеасини ёдга солади. Кемада саёҳатга чиққан одамлар кутилмаганда осмонда пайдо бўлишади. Замин йўқ, сув йўқ, фақат ҳаво ва булутлар бор. Кемада эса егулик кам. Нафс гирдобидаги одамлар озуқа учун бир бирини ўлдиришга тайёр. Яшаш учун ҳақиқий кураш бошланади ва инсонни асл - йиртқич, қора томонлари бўй кўрсатади. Кемадаги қария эса ҳеч кимга қўшилмай, уруғдан кўчат ундиради, жўжа боқади. Бу келажак учун: кемадаги ҳомиладор аёл туғиши ва дунёда инсон насли давом этиши керак. Охир оқибат ҳамма ўлади. Одамлар бир бирини гўштини еб тирик қолишга интилиши даҳшат. Аёлнинг ҳам кўзи ёрийди. Боласи билан кемада ўн етти йил бирга яшайди. Сайёрада фақат она ва ўғил қолган. Кема эса ўрмонга айланган: ҳамма мева сабзавот бор, паррандалар етарли. Лекин қария ўзини фидо қилгани – ёш йигитча ҳаёти бунга арзирмиди? Йўқ, у ҳам ОДАМ. Нафс бандаси. Якунга тоқат қилиш қийин. Умуман, кўп саҳналар кўнгилни оздиради. Одамзот ҳақида ишланган оғриқли картина.

@mittihaqiqatlar