Get Mystery Box with random crypto!

Бу ҳафта оқшомларини Ким Ки Дук фильмларига бағишладим. Бир қа | Nodirabegim.uz

Бу ҳафта оқшомларини Ким Ки Дук фильмларига бағишладим. Бир қанча халқаро мукофотлар совриндори, жанубий Кореялик кино режиссёр К.К.Дукнинг “Ҳувиллаган уй” ва “Баҳор, ёз, куз, қиш ва яна баҳор” картиналарини илгари томоша қилгандим. Ундаги максимал сукунат ва минимал диалоглар, сўзсиз севги муносабатлари, умр ҳақидаги умидли фалсафа мени мафтун қилган. Буларни ўзбек тилида телевизорда кўрган бўлсангиз керак. Режиссёрни бошқа фильмлари бизга ўгирилганми, йўқми билмадим. Яқинда бир дўстим бошқа картиналарини ҳам кўришни тавсия қилгач, уларни русчада кўриб чиқдим. Янги кўрганларим бу икки фильмдан кескин фарқ қилади, шу билан бирга қандайдир уйғунликлар ҳам бор. Ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтсам дегандим.

@mittihaqiqatlar