Get Mystery Box with random crypto!

10-11 ёшимда тенгдошларим билан футбол ўйнаётгандим. Нимаданди | Митти Ҳикоялар

10-11 ёшимда тенгдошларим билан футбол ўйнаётгандим. Нимадандир қаттиқ жаҳлим чиқиб: "Онангни эмгур" девордим. Ўзимдан-ўзим уялиб кетдим. Оғзимдан чиқаётган биринчи уятсиз сўзим шу эди. Бу менинг учун энг даҳшатли уятсиз сўз эди. Укам буни кўриб турган экан: "Сиз сўкиндингиз, дадамга айтиб бераман", деди. Энди бу иккинчи даҳшатли сўз эди. Биз сўкинмас эдик, энди ўлдим, дея ўйладим. Укамга ялиндим-ёрвордим...

Йиллар ўтди. Ҳалигача ҳозир болалар бемалол сўкадиган сўзлар уёқда турсин, ҳатто "сўлаги оқди", "терладим" ёки "бурнимни қоқдим" деган сўзларни айтишга ҳам уяламан.

Оилавий муҳитда гап кўп.

Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ.

@Mitti_Xikoyalar