Get Mystery Box with random crypto!

Меҳр бўсаси Фарзанд қариб, тўзиб юра олмай қолган онасини тав | Митти Ҳикоялар

Меҳр бўсаси

Фарзанд қариб, тўзиб юра олмай қолган онасини тавоф қилди ва оёғини узоқ уқалади, сўнгида ўпиб қўйди. Уни улуғлади. Секин бошини юқорига кўтарди ва ажин тўла юз билан жилмайиб қараб турган онасини кўрди.
- Нечун юзингизда табассум онажон? - сўради ўғил.
- Ёшлигингда оёғингдан ўпсам қиқир-қиқир кулар эдинг! Ўшанда оёғингдан эмас юрагингдан ўпган эканман... - дея она Аллоҳга омонатини топширди.

П.С. Сизни севаман онажоним!

Ҳусан Насруллаев

@Mitti_Xikoyalar