Get Mystery Box with random crypto!

МАСЛАҲАТ – Севиб қолдим, дўстим... Сендан маслаҳат олиш учун | Митти Ҳикоялар

МАСЛАҲАТ

– Севиб қолдим, дўстим... Сендан маслаҳат олиш учун келдим. Афсуски, у оилали аёл. Бошим қотди!
– У ҳам сени деса бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, ахир! – дедим дангал.
– Энг ёмони шундаки, унинг эри...
– Э, эри вақти келиб тушунади. Севмаган одаминг билан яшашдан нима наф? – қўл силтадим мен. – Маслаҳатим: уни бахтли
қил!
Дўстим билан бу суҳбатимдан кўп ўтмай хотиним мени ташлаб кетди...

Наргиза Асадова

@Mitti_Xikoyalar