Get Mystery Box with random crypto!

НОМСИЗ ҲИКОЯ Эшик қўнғироғи чалинди. Лайли эшикни очди ва ма | Митти Ҳикоялар

НОМСИЗ ҲИКОЯ

Эшик қўнғироғи чалинди. Лайли эшикни очди ва маст эркакни кўрди.
– Жоним, мен...
– Йўқол!
Лайли эшикни ёпмоқчи бўлди, у ёқасига чанг солди. Кўйлак шириллаб йиртилди.
– Кет! Эрим келса ўласан. Йўқол деяпман!
Жувон уни итариб юборди. Бир оздан сўнг яна қўнғироқ чалинди. Ўшамикан?!
– Боши ёрилган, – эри бояги эркакни ичкарига суяб кирди. − Қон кетяпти, ёрдам бермасак бўлмайди. Зинадан йиқилганга ўх-
шайди.

Мақсуд Жонихонов

@Mitti_Xikoyalar