2022-09-03 13:02:38
Ал-Азҳар Аш-Шарифнинг таълим тизими ва босқичлари
Ал-Азҳар Ажамлар(Араб бўлмаганлар) учун "Бакалавр"гача 3 босқичли ўқув тизимини ташкил қилган.
Улар:
1) Дироссаи хосса.
2) Эъдодиййа
3) Санавийя
Ушбу босқичларнинг бирига Араб тилида сўзлашиш кўникмангиз ва шаръий билимларни эганлаганингизга қараб тушасиз. Янги хужжат топширганлар биринчи Диросса хоссага имтихон топширадилар. Бу босқичдан Араб тилини пухта ва ўртача билганлар сакраб Эъдодиййа босқичига бемалол ўта оладилар.
Хўш Диросса Хоссанима ва у кимлар учун?
Диросса Хосса "Араб тили ўқитиш институти" деб юритилади, яъни Ажам(Араб бўлмаганлар)га араб тилини Азҳар манҳажи асосида ўқитишади ва бу таълим кейинги Эъдодийя ва Санавийя босқичларига пойдевор бўлади. Бу босқич бир йиллик таълимни ўз ичига олади, унда 3 та мархала бор:
1) Мубтадий (Бошланғич)
•Аввал 40 кун ўқилади.
•Саний 40 кун ўқилади.
2) Мутавассит (Ўрта босқич)
•Аввал 40 кун ўқилади.
•Саний 40 кун ўқилади.
3) Мутақоддим
•Аввал 40 кун ўқилади.
•Саний 40 кун ўқилади.
Хар 40 кунда иккинчи босқичга ўтиш учун имтихон бўлади. Имтихондан ўтолмасангиз яна қайта ўша босқични ўқийсиз.
Савол: Бир йил дироссада ўқиб юраманми?
Агар сиз Мутавассит саний ва ундан юқори курсларга тушган бўлсангиз йилда икки марта бўладиган имтихонга кириб эъдодийяга сакраб ўтиш имконингиз бўлади. Агар Мутавассит Аввал ва ундан пастки босқичларда бўлсангиз сакрашни имкони йўқ.
Давоми бор...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун
https://t.me/Misr_Al_Azhar
77 views10:02