Get Mystery Box with random crypto!

Ҳасан Басрий қуддуса сирруҳу ҳикматларидан * Илм талаб қилинг | Мирзақул бўлиш жоме масжиди

Ҳасан Басрий қуддуса сирруҳу ҳикматларидан

*
Илм талаб қилинглар, фақат илмни ҳилм (мулойимлик) ва виқор билан яширинглар.

*
Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар ёрдами билан ўзларига йўл топишади. Агар улар кўздан йўқолиб, ўзлари зулматда қолишса, одамлар қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.

*
Оқиллар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтадилар. Қалбларининг гапиришини талаб қиладилар. Ва ниҳоят, қалблари ҳикматли сўзларни айта бошлайди.

*
Бир соатлик тафаккур кечаси билан қоим туришдан яхшироқ.

*
Бировни кўрганда «У мендан афзал экан» деювчи одам зоҳиддир.

*
Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.


Ёмғир аслида раҳматдир, фақат инсонларнинг бадкирдорлиги туфайли Аллоҳ уни офатга айлантириши мумкин.

Мўъминнинг энг яхши фазилати унинг кечиримли эканидир.
Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish