Get Mystery Box with random crypto!

Мирзақул бўлиш жоме масжиди

Telegram kanalining logotibi mirzaqulbolish_kanali — Мирзақул бўлиш жоме масжиди М
Telegram kanalining logotibi mirzaqulbolish_kanali — Мирзақул бўлиш жоме масжиди
Kanal manzili: @mirzaqulbolish_kanali
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.75K
Kanalning ta’rifi

"Мирзақул бўлиш " жоме масжиди имом хатиби Адҳамжон домлани шахсий канали
Диний- Маърифий ва Ижодий канал
Сизга оз бўлсада исломни танитаётганимиздан ҳурсандмиз.
 Ислом дини Aҳли Суннага Aллоҳ мадаткор бўлсин.
998902565818

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-04 08:10:06
Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
290 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 05:10
Ochish/sharhlash
2023-01-04 06:18:02 КЕЛИН ҚАЙНОТАСИНИНГ ХИЗМАТИНИ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин қайнотасининг ички кийимларини ювмасликка ҳақлими? Қайнонам билан бу мавзуда кўп тортишиб қоляпмиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келин қайнота ва кайнонанинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оиланинг тинч-баракотли бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Агар қайнотанинг кийимларини ювишга ҳеч ким бўлмаса, келин ювишида шаръан монеълик йўқ.

Лекин хизматни ҳам чегараси бўлади. Келинга хизмат қилдиришда шариат доирасидан ташқари иш қилиш турли нохушликларга сабаб бўлмоқда. Қайнота майкаларини ечиб, келинга массаж қилдириши, калта иштонда ётиб, оёқларини уқалатиши каби ўзбек миллатида ҳеч қачон эшитилмаган, шариатга зид ишлар содир бўлмоқда. Аслида бу каби хизматлар келиннинг вазифаси саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
396 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 03:18
Ochish/sharhlash
2023-01-04 04:47:50
Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
423 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 01:47
Ochish/sharhlash
2023-01-04 03:15:07
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ 
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1444 йил 
Жумодус-соний ойининг 11-куни. 
Милодий 2023 йил 4-январь.

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу
кунни бутун уммат учун,
жумладан, бизлар учун ҳам
хайрли, баракотли – муборак айла!..

Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
449 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 00:15
Ochish/sharhlash
2023-01-03 19:21:02
Шайх Мағомисий айтадилар:

Сув ичаётган қушча олдидан ўтиб қолсанг, Аллоҳнинг розилиги учун уни ҳуркитма. Эҳтимол, жон бўғизга келиб қоладиган кунда Аллоҳ сенга омонлик берар?

Йўлда кетаётганингда олдингдан мушук чиқиб қолса, Аллоҳнинг розилиги учун унга урилиб кетишдан ўзингни эҳтиёт қил. Эҳтимол, Аллоҳ сени ёмон ўлимдан сақлар?

Ортиб қолган овқатни улоқтирмоқчи бўлиб турган бўлсанг, Аллоҳ розилиги учун уни ҳайвонлар, паррандаларга бер. Эҳтимол, Аллоҳ сенга ўзинг ўйламаган томондан ризқ берар?

Ушбу сўзларни бошқаларга ҳам етказмоқчи бўлсанг, бу билан яхшиликни ният қил. Шояд Аллоҳ шу сабабли сени дунё ва охиратдаги муаммолардан халос қилса.

Унутма! Ҳар қанча кичик бўлмасин, яхшилик қилавер, ахир сени қайси яхшилик жаннатга киритишини билмайсан-ку!

Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
536 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 16:21
Ochish/sharhlash
2023-01-03 15:17:02
​​​​#мультфилм

"Имом aл-Бухорий" м/с
28-қисм


Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
533 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 12:17
Ochish/sharhlash
2023-01-03 13:15:02 ОРИФ ЗОТЛАР

Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади: “Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб қўйилган кишига кўзим тушди. У шу туришда ўлимини кутиб яшаётгандек эди.
Бориб, салом бердим. Саломимга алик олди. “Ёнингизда туришимни хоҳлайсиз-ми?” деб сўрадим. “Сени нима қиламан?” деди ҳайрон бўлиб. "Сизга суҳбатдош, улфат бўламан”, дедим. “Сенда мен учун қанақа улфатлик бор?!” деб сўради. “Агар бемор бўлсангиз, хизматингизда бўламан”, дедим. У: “Менга Кифоя қилувчи, Рост сўзловчи, аҳволимни Билувчи Зот бор. Ким Уни дўст деб билмаса, ундай кимсага бошқа улфат, суҳбатдош, дўст йўқ” деди.
"Менга яхшилик турларидан бирортасини ўргатинг ёки бирор насиҳат қилинг, эшитиб, амал қилай” дедим. Шунда у бошини кўтариб менга қаради ва: “Эй биродарим! Ўзингни ўз нафсингдан сақла! Қалбингга бирор иллат киришидан эҳтиёт бўл! Агар бир маъсиятни қилмоқчи бўлсанг, бошингни юқорига кўтар! Кимга қарши бўлаётганингни, Кимга журъат қилаётганингни, Кимга қарши уруш бошлаётганингни бил! Аллоҳга исён қилган кимса, Унга қарши урушган кимса бўлиб қолишини билмайсан-ми?! Қилиб турган солиҳ амалларингда бардавом бўл! Белингни маҳкам боғла! Сени бу дунёдан кетказилишидан олдин ўзинг Аллоҳ сари юзлан! Жаҳаннам муридларнинг кечаларини бедор қилганини, обидларнинг қалбларини жароҳатлаганини билмайсанми?! У Зот Китобида уларни мақтаб шундай деган:
كَانُوا قَلِيلًا مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ
“Улар кечалари оз ухлар эдилар”.
وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
“Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар”.

(Зарият сураси, 17-18-оятлар).

У ушбу оятларни ўқидию, қичқириб юборди. Шу заҳоти жони узилди. У кишига ўхшаган етук кишини кўрмадим. Аллоҳ раҳматига олсин!”.

"Қуръон ошиқлари" китобидан


Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
567 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 10:15
Ochish/sharhlash
2023-01-03 11:13:02
Ҳасан Басрий қуддуса сирруҳу ҳикматларидан

*
Илм талаб қилинглар, фақат илмни ҳилм (мулойимлик) ва виқор билан яширинглар.

*
Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар ёрдами билан ўзларига йўл топишади. Агар улар кўздан йўқолиб, ўзлари зулматда қолишса, одамлар қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.

*
Оқиллар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтадилар. Қалбларининг гапиришини талаб қиладилар. Ва ниҳоят, қалблари ҳикматли сўзларни айта бошлайди.

*
Бир соатлик тафаккур кечаси билан қоим туришдан яхшироқ.

*
Бировни кўрганда «У мендан афзал экан» деювчи одам зоҳиддир.

*
Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.


Ёмғир аслида раҳматдир, фақат инсонларнинг бадкирдорлиги туфайли Аллоҳ уни офатга айлантириши мумкин.

Мўъминнинг энг яхши фазилати унинг кечиримли эканидир.
Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
528 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 08:13
Ochish/sharhlash
2023-01-03 09:00:05 ​​​ Дарҳақиқат, Аллоҳ садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. Агарда инсон садақанинг фақирга етиб боришидан аввал Аллоҳнинг қўлига етиб келишини билганида эди, садақа олиш роҳатидан кўра садақа бериш роҳатини кўпроқ туйган бўлар эди.

САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ!!!

• САДАҚА - жаннат эшикларидан биридир..

• САДАҚА - қилинадиган солиҳ аъмаллардан энг афзалидир. Таом билан сийлаш эса энг афзал садақадир.

• САДАҚА - қиёматда соҳибига соябондир.

• САДАҚА - соҳибини оловдан озод этгувчидир.

• САДАҚА - Роббининг ғазабини ва қабр оловини сўндиргувчидир.

• САДАҚА - маййитга бериладиган яхшиликдир. Ва энг фойдалиси ҳамдир.

• САДАҚА - нафсни покловчи ва ҳасанотларни икки ҳиссага кўпайтиргувчидир.

• САДАҚА - садақа берувчининг қувончига сабабчидир ва Қиёмат қоимда юзининг жилосидир.

• САДАҚА - энг ваҳимали кунда қўрқинчдан омон сақлагувчидир. Ва қайғудан асрагувчидир.

• САДАҚА - гуноҳларнинг мағфирати ва ёмонликларни даф этиши учун сабабдир.

• САДАҚА - бу гўзал хотима ва фаришталарнинг дуосига сабабчидир.

• САДАҚА берувчи шахс инсонларнинг энг яхшисидир. Ва садақанинг савоби унга шерик бўлганлар ҳам учундир.

• САДАҚА берувчига жуда буюк яхшилик ва катта мукофот ваъда қилинган.

• САДАҚА - саҳий ва ҳимматли амирлардан ва эзгу аломатлардан биридир.

• САДАҚА - дуонинг ижобат бўлишига сабабчи ва ғам андуҳдан холи этгувчидир.

• САДАҚА - бало ва қазолардан ҳимояловчи ва дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини қулфлагувчидир.

• САДАҚА - умр, молу-давлат, ризқ ва нусратни зиёда этгувчидир.

• САДАҚА - табиб, даво ва шифодир.

• САДАҚА - ёнғин, ғарқ, ўғирлик ва ёмон ўлимни олдини олгувчидир.

• САДАҚА хоҳ у ҳайвонларга бўлсин, хоҳ қушларга унинг мукофоти собитдир.

✓Чунки, бу маълумотдан ўзи фойдаланиб ва келаси авлодларига ҳам ўргатса, савоби сизга бўлади ИншааАллоҳ.


https://t.me/mirzaqul_bolish
529 viewsumid 9292, 06:00
Ochish/sharhlash
2023-01-03 07:09:02 Аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий айтадилар:
Одамлардан бири менга савол берди. Унинг юзида катта иштиёқ ва қизиқиш кўриниб турарди:
У: "Юсуф алайҳис-салом сотиб юборилган дирҳамлар сони қанча эди"?- деб сўради. У Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини назарда тутиб айтаётган эди:
"Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар". Юсуф, 20.
Мен унга: "Мен бунинг саноғини аниқ билмайман-у, лекин эҳтимол намоз арконлари ададига тенг бўлса керак" - деб жавоб бердим.
У: "Намоз арконлари нечта ўзи?" - деди.
Мен: "Сен ҳар куни беш маҳал намозни ундаги ҳамма арконлари билан бажаришга мукаллафсан (масъулсан). Шунга қарамай сен бутун умринг давомида ушбу арконларни бирортасини билишга муҳтож эканингни сезмабсан! Агар сен бир аср тўлиқ яшасанг ҳам Аллоҳ таоло ва унинг махлуқотларидан бирортаси сендан Юсуф алайҳис-салом сотиб юборилган ўша дирҳамлар сонини сўрамайди. Сени билишнинг ҳам фойдаси йўқ бўлган ва ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайдиган нарсага эътибор беришга бошлаган қайси қизиқувчанлик бу саволни беришга ундади"- дедим.
Кейин ичимда ўзимга ўзим: "Ҳаёт ва фикрнинг бўм-бўшлиги эгасини шунга ва бундан ҳам хунук ишга олиб боради" - деб ўтиб кетдим.
”Фикр ва қалбдан” номли китобидан.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish
533 viewsҚАЛБ ТАСКИНИ, 04:09
Ochish/sharhlash