Get Mystery Box with random crypto!

Аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий айтадилар: Одамлардан бир | Мирзақул бўлиш жоме масжиди

Аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий айтадилар:
Одамлардан бири менга савол берди. Унинг юзида катта иштиёқ ва қизиқиш кўриниб турарди:
У: "Юсуф алайҳис-салом сотиб юборилган дирҳамлар сони қанча эди"?- деб сўради. У Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини назарда тутиб айтаётган эди:
"Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар". Юсуф, 20.
Мен унга: "Мен бунинг саноғини аниқ билмайман-у, лекин эҳтимол намоз арконлари ададига тенг бўлса керак" - деб жавоб бердим.
У: "Намоз арконлари нечта ўзи?" - деди.
Мен: "Сен ҳар куни беш маҳал намозни ундаги ҳамма арконлари билан бажаришга мукаллафсан (масъулсан). Шунга қарамай сен бутун умринг давомида ушбу арконларни бирортасини билишга муҳтож эканингни сезмабсан! Агар сен бир аср тўлиқ яшасанг ҳам Аллоҳ таоло ва унинг махлуқотларидан бирортаси сендан Юсуф алайҳис-салом сотиб юборилган ўша дирҳамлар сонини сўрамайди. Сени билишнинг ҳам фойдаси йўқ бўлган ва ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайдиган нарсага эътибор беришга бошлаган қайси қизиқувчанлик бу саволни беришга ундади"- дедим.
Кейин ичимда ўзимга ўзим: "Ҳаёт ва фикрнинг бўм-бўшлиги эгасини шунга ва бундан ҳам хунук ишга олиб боради" - деб ўтиб кетдим.
”Фикр ва қалбдан” номли китобидан.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Мирзақул бўлиш жомеъ масжиди расмий канали
https://t.me/mirzaqul_bolish