Get Mystery Box with random crypto!

Ойлик инфлация тезлашган, йиллик инфлация эса ўзгаришсиз қолга | Mirkonomika

Ойлик инфлация тезлашган, йиллик инфлация эса ўзгаришсиз қолган.

Август ойида ойлик инфлация даражаси 0,5% ни ташкил этган. Таққослаш учун июль ойида нархлар даражаси 0,1% га арзонлаган эди. Йил бошидан буён инфлация даражаси 7% ни ташкил этган бўлса(ойлик ўртача ўсиш 0,8%), йиллик инфлация 12,3% ни ташкил этган ҳамда июль ойидаги даражада сақланиб қолган.

Август ойида нархи энг юқори даражада ўсган гуруҳ озиқ-овқат товарлари ҳисобланади. Озиқ-овқат товарларининг ойлик инфлацияси 0.7% ни ташкил этган. Нозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматларнинг ойлик инфлацияси эса 0,4% ни ташкил этган.

Йиллик кўрсатгичларда, озиқ-овқат ҳамда нозиқ-овқат инфлацияси ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда юқорироқсуратларда ўсаётган бўлса, хизматлар инфлацияси ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда бироз пастроқ кўрсатгични номоён қилмоқда.