2022-09-09 22:03:09
Сажда оятини магнитафонда эшитса сажда қиладими?
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Сажда оятларини компьютер, магнитафон каби воситаларда эшитган кишига сажда қилиш вожиб бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу масалада икки хил қараш бор. Баъзилар ун - ёзар асбоблардан чиқадиган овоз акс садо ўрнида бўлади ва улардан сажда оятларни эшитганда сажда қилиш вожиб бўлмайди, дейишган. Бошқалар эса, бари бир ун - ёзар асбоблардан сажда оятларни эшитганда сажда қилиш керак, дейдилар. Ушбу иккинчи фатвога амал қилиш эҳтиёт юзасидан ҳам афзалдир.
Манба: Зикр ахлидан сўранг.
https://savollar.islom.uz/s/169
Яқинларга ҳам улашинг
Telegram | Instagram | Youtube
12.6K viewsMirg’iyos Mirhosilov, edited 19:03