2021-01-29 20:08:17
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этиш ўқувчи - ёшларнинг қизиқиши ва интилишларидан келиб чиқиб, касб танлашига кўмаклашиш мақсадида Наманган вилояти транспорт бошқармаси ёшлар етакчиси, “Наманган халқаро аэропорти” МЖЧ ёшлари ҳамда вилоят темир йўл ёш ходимлари жойларда 11-синф битирувчилари билан учрашувлар ташкил этишмоқда.
Жумладан, Наманган шаҳри, Учқўрғон, Норин, Уйчи, Тўрақўрғон туманларидаги мактабларда
“Менинг келажакдаги касбим”, “Касблар оламига саёҳат” мавзуларида учрашувлар ўтказилди.
Ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувларда ўқувчи - ёшларга мамлакатимиз транспорт тизими, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчилар авиация, темир йўл, автомобиль транспорти, йўл хўжалиги соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
2.6K viewsNavro'z Ashurmatov, 17:08