Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг ян | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этиш ўқувчи - ёшларнинг қизиқиши ва интилишларидан келиб чиқиб, касб танлашига кўмаклашиш мақсадида Наманган вилояти транспорт бошқармаси ёшлар етакчиси, “Наманган халқаро аэропорти” МЖЧ ёшлари ҳамда вилоят темир йўл ёш ходимлари жойларда 11-синф битирувчилари билан учрашувлар ташкил этишмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳри, Учқўрғон, Норин, Уйчи, Тўрақўрғон туманларидаги мактабларда “Менинг келажакдаги касбим”, “Касблар оламига саёҳат” мавзуларида учрашувлар ўтказилди.

Ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувларда ўқувчи - ёшларга мамлакатимиз транспорт тизими, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчилар авиация, темир йўл, автомобиль транспорти, йўл хўжалиги соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.