2020-03-30 19:29:59
ЧУМОЛИ ФАЛСАФАСИИккисидан бирини танлаб олишимиз керак: ё баҳорда уруғ қадаш ёки кузда тиланчилик қилиш. Мен ҳар доим болаларга чумоли фалсафаси деб аташ мумкин булган оддий, лекин амалий қоидаларни сингдиришга харакат килганман. Хар биримиз чумолиларни ўрганишимиз керак деб ҳисоблайман. Улар тўртта концепсиядан иборат бўлган ажойиб фалсафага эга.
Биринчиси: чумолилар ҳеч қачон таслим бўлмайди. Бу яхши фалсафа. Агар улар бирор томонга йўл олган бўлса ва уларни тўхтатишга уринсангиз, улар бошқа йўл топишади. Улар тепага чиқади, пастга тушади, айланиб ўтади. Улар бошка йўл қидиришади. Ҳеч қачон таслим булмаслик ва белгиланган маррага етиб боришнинг ҳар қандай йўлларини излаш қанчалик ажойиб фалсафа.
Иккинчиси: чумолилар бутун ёз бўйи қиш хакида ўйлашади. Ёз мангу эмас. Шундай экан, чумолилар ёзнинг ўртасида қиш ғамини еб бошлайди.
Қадимдан қолган ҳикмат бор: «Ёзда, кумда уй курма». Бу насиҳат биз учун нега муҳим? Чунки одам реалист бўлиши керак. Ёзда соҳил бўйида ҳузур қилиб ётганингизда, кузги довул ҳақида ўйлашингиз керак. Келажак хақида фикрланг.
Чумоли фалсафасининг учинчи концепсияси: чумолилар бутун қиш давомида ёз ҳақида ўйлайди. Бу жуда муҳим. Қиш давомида чумолилар қуйидагини ўзларига эслатиб туришади:
«Қиш мангу давом этмайди, биз яқинда бу ердан чиқамиз». Дастлабки илиқ кунлардаёқ чумолилар ташқарига чиқишади. Агар яна совуқ бўлса, улар яна яшириниб олишади ва илиқ булганда тағин ташқарига чиқишади. Улар ҳамиша яхши кунлар томон ўзгаришларни кутиб яшашади.
Чумоли фалсафасининг охирги концепсияси: қишга тайёрланиш учун ёз давомида чумоли қанча ишлайди? Қанчасини эпласа, шунча. Қандай ажойиб фалсафа:
«кучинг етган хамма нарсани килиш». Ҳеч қачон таслим бўлманг, олдинга қаранг, ўзингизга ишонинг ва кучингиз етган ҳамма нарсани қилинг. Жим Рон, «Ақл витаминлари».====================================
@millionmaslahat
1.2K viewsedited 16:29