Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун кетганлар сони қанча? Ижтим | Миграция агентлиги матбуот котиби

Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун кетганлар сони қанча?

Ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВда Россия ИИВ томонидан 2022 йилнинг 2-чораги давомида ушбу мамлакатга ишлаш мақсадида кириб борган хорижий давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари сони ҳақида тақдим этилган маълумотлар нотўғри талқин этилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу хабарларда баён этилаётганидек жорий йил 2-чорагида Ўзбекистондан Россияга 1,5 миллиондан ортиқ меҳнат мигранти кириб бормаган. Аслида бу рақам миграцион рўйхатда туриш ҳолати билан боғлиқ.

Чет эл фуқароси бир йил давомида миграцион рўйхатни ўзгартириши ва бир неча марта туриши мумкин.

Тасаввур қилинг, 3 ойда 1,5 миллион одам. Агар битта самолёт рейсида ўртача 250 нафар йўловчи бўлса, бу ҳар куни 66 та самолёт Ўзбекистондан Россияга учган дегани.

Россия ИИВ расмий маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойлари давомида 622 минг ўзбекистонлик патент расмийлаштирган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi