Get Mystery Box with random crypto!

Корейс тили бўйича UBT-EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятл | Миграция агентлиги матбуот котиби

Корейс тили бўйича UBT-EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига

2022 йил 2 июндан 15 июлгача бўлиб ўтган EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун жорий йил 16, 17 ва 18 август кунлари малака тест (Skill test) имтиҳони бўлиб ўтади.

Имтиҳонга кириш санасини кўриш

Манзил: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй, "Ишга марҳамат" мономаркази.

Имтиҳонда номзодлардан қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар сўралади:

1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
2. Шахсий маълумотлари тўғрисидаги анкета.

Анкета намунасини юклаб олиш

Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1.
Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
4. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция Skill test ўтказилмайди.
5. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
6. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг тест натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 3 йил муддатга чеклов қўйилади.

Мурожаат учун:
+998 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi