Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш | Миграция агентлиги матбуот котиби

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бўлиб ўтган UBT-EPS-Topik тест синовлари тўғрисида

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан 2022 йил 2 июндан 15 июлгача Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун корейс тили бўйича UBT-EPS-Topik тест имтиҳони бўлиб ўтган эди.

Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тақдим қилинган натижаларга кўра, тест имтиҳонидан жами 2224 нафар фуқаро муваффақиятли ўтган.

Тест натижаси билан танишиш

Тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун жорий йилнинг 16-18 август кунлари малака тест имтиҳони бўлиб ўтади.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi