Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил кайфияти. (Иккинчи тўртлик канал ижодкорлари томонида | Jamolbek | Blog | Notes

Янги йил кайфияти.
(Иккинчи тўртлик канал ижодкорлари томонидан қўшилди)

Байрамда шодонлик бўлмайди ҳали.
Нишонлаш бўлмайди, қилиб овоза
Ахир ўн тўққизтасин етди ажали
Имомлар йиғламай ўқир жаноза.

Билмам нима қилар амали дорлар,
Ичганда ўзининг мурғак боласи.
Аммо шифокорни айбдор биларлар,
Аниқ улар эмас масъул бўлганлар.

Байрам қилаверсин дорифурушлар
Харомдан топганин арчага осиб
Уларга завқ бола билан урушлар
Жанг қилар топганин нафсига босиб.

Бахриддин Асрор. 30.12.2022.

@Muslim_Mind