Get Mystery Box with random crypto!

Боғларда қандай препаратлардан фойдаланиш мумкин ёки зарур ва | Менинг Томорқам🌱 |Расмий

Боғларда қандай препаратлардан фойдаланиш мумкин ёки зарур ва январ,феврал ойларида дарахтларга озуқа берсак бўладими?

Декабр
, январ ва феврал ойлари тиним даври ҳисобланади, яъни оддий тилда айтганда дарахтлар ухлайдиган вақт. Бу даврда дарахтларда физиолигик жараёнлара, модда алмашинуви содир бўлмайди. Шу сабабдан озуқа бериш тавсия этилмайди. Берилган озуқалар, айниқса азотли озуқалар беҳуда кетади.
Тиним даврида ИСО (олтингургут ва оҳак қоришмаси) дан фойдаланиш мумкин ва фойдаланиш тавсия қилинади. Фақат куртат очилишидан (ҳаракатга келишидан) олдин, акс ҳолда ривожланаётган куртаклар куйиб нобуд бўлиши мумкин! Тиним даврида сепиладиган ИСО қишлаётган зараркунандалар тухумлари ва личинкаларини назоратга олишда жуда самарали натижа беради.
Батафсил https://agro-olam.uz/22920-2/

Agro-Olam.Uz веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram