Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ойига оид фитналарга раддия. Бу хозирги кунда интерне | Менинг Томорқам🌱 |Расмий

Рамазон ойига оид
фитналарга раддия.


Бу хозирги кунда интернет тармоқларида тарқаётган ёлғон малумотни энг авж олган нусхасидан кўчирма:

Ramazon 2021-yilning 12-aprelidan boshlanar ekan Insha Allox... Payg'ambarimiz Sallolohi va sallam aytganlar: "Agar ummatimga kim birinchi bo'lib ramazon oyini qaysi kuni kirishini eslatsa, jaxannam o'tlari ul insonga xaromdur"

Ёлғон малумотга
РАДДИЯ

Азиз диндош биродарларим, яна дин душманлари яни фитначилар фитна тарқатишни бошладилар, илмсиз юртдошларимизни ёлғон вадалар билан алдаб, уларга нотўғри йўл кўрсатиб, адаштиришмоқдалар, ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, бат хулқ, фасод ишларни тап тортмай қилуввчи кимсалар биттагина малумотни тарқатиб жаннати бўлиши мумкунми?

Яна ароқхўр, ота-онасини холидан ҳабар олмасдан, доим ҳаром йўл билан ризқ топиб кун кўрувчи қандай қилиб, битта малумотни олиб уни тўғри ёки нотўғрилигини билмасдан туриб, иккинчи бир инсонга етказиб жаннатга кириши мумкунми?

Зинокор, вадабоз ва ёлғончи, бировни ҳаққидан қўрқмайдиган мунофиқлар, бир ҳабарни етказиб қандай қилиб жаннати бўлиши мумкун? яна Роббимиз Аллоҳ билгувчи у хам бўлса ёлғон ҳабарку, бу илимсизликдандир, яна интернет тармоқлари орқали келган малумотни аниқлиги ва ровийлари хамда саҳиҳлиги йўқку.

Шуни билинки ҳар қачон бирон-бир янги малумотга эга бўлсангиз, уни туғри ёки нотўғри эканлигини билмасдан туриб , тарқатишга шошилманг ва эхтиёт булинг, ўзингиз ҳатони килиб, бошка бир биродарингизни ҳам хато қилишларига сабабчи бўлиб қоласиз.

Сиз учун энг тўғри йўл шахримизда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатво бўлими ва вилоят шахар вакилликлари ҳамда юртимизда икки мингдан ортик расми имомлари борку, яна катта қулайлик хукуматимиз тамонидан барпо этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошида расми 50 дан ортиқ сайт фаолият юргазиб келишмоқда, булардан унимли фойдаланиб, билмаганларимизни ўрганишимиз ва қизиқтирган саволни бериб, аниқ ишончли жавобни олишимиз мумкун.

Дуч келган эгаси номалум аниқлиги йўқ хабарни тарқатиш ўрнига.
Яна фитначилар билиб, олишлари учун ва сиз Расулулох саллоллоху алайҳи васалламдан бирон бир малумотни таркатишдан олдин эхтиёт бўлишингиз учун ушбу машхур хадисни тақдим этамиз.

وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ الْغُبَرِيُّ حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ عَنْ أَبِي حَصِينٍ عَنْ أَبِي صَالِحٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ

4/3. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, жойини дўзахдан тайёрлаб қўяверсин», дедилар.

АЛЛОҲ ВА ОХИРАТДАН УМИДИ БОРЛАР УШБУ МАЪЛУМОТНИ ЯҚИНЛАРИГА ЕТКАЗСИН.

ЖАМШИД НАЗАРОВ.


Сиз азизларга илиндик
сиз хам илининг! |Батафсил

https://t.me/joinchat/SlWV5FhaC7NCQkXK
━━━━━━━━━━━━━━━━━━━
@MeningTomorqam |Rasmiy