2021-02-01 17:46:22
#Хотира
#ИсломКаримов83
“Мен у даврларни эсласам фақат ностальгия ҳис этаман”
Ислом Каримов даврининг илк йилларида мактабни тугатиб, турк лицейида таълим олдим. Лицейни тугатгач, иқтисодиёт университетига ўқишга кириб, муваффақиятли тамомладим. Турли жойларда иш фаолиятимни юритдим. Орада савдо-сотиқ, шоу-бизнес ишларида ҳам тирикчилик қилиб турдим.
Мактаб давридан бошлаб то 2007 йилгача динда собит, 5 вақт намозда полвон, рамазон ойларида рўзамизни канда қилмай ибодатда бўлиб келганман. Кўчада ҳужжат текшириш пайтларида сумкамдан жойнамоз ҳам, тасбеҳ ҳам чиқар эди. Ходимлар ҳижолат бўлиб, «ука хизматчилик, узр» деб, тезда қўйиб юборишар эди.
Ишхоналаримда намозхон раҳбар ва ходимлар иқтидо қилишар эди, яъни имомликка ўтар эдим.
Ўрта миёна яхши яшадик. Ҳар жойда ўз сўзимизни гапира олдик. Бунинг учун биров олиб кириб қамаб юбормади. Намоз ўқир экансан деб террорчи ва экстремистга чиқариб нохақ маҳкамага тортмади.
Биринчи Президентимизни Худо раҳмат қилсин!
Мен у даврларни эсласам фақат ностальгия ҳис этаман.
Дилнур Камилов,
блогер
Биз билан бирга бўлинг
@Mening_Birinchi_Prezidentim
1.5K viewsedited 14:46