Get Mystery Box with random crypto!

ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА

Telegram kanalining logotibi men_feruzaman — ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА Ф
Telegram kanalining logotibi men_feruzaman — ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА
Kanal manzili: @men_feruzaman
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.61K
Kanalning ta’rifi

Ё аслинг каби кўрин, ёки кўринганинг каби бўл!

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 04:13:55 Тошкент вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи “дабдала” қилди

Дастлабки терговда Н.Д 05.06.2018 йилдан 16.12.2019 йилга қадар Тошкент вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош иқтисодчиси ҳамда «Abror-tex ta’minot» МЧЖ норасмий раҳбари М.Х ва бошқа МЧЖлар билан тил бириктириб, Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2019 йилдаги 852-ф-сонли фармойишига кўра, 2018-2019 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурлари доирасида янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган мактабгача таълим ташкилотларига жиҳозларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида тендер ўтказмасдан, махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан, қиммат нархларни танлаб, «Abror-tex ta’minot» МЧЖ, «Profi elit food» МЧЖ, «Хур техно» МЧЖ, «Ободон мебеллари» ХК, «Fotima Zuhra tex biznes» МЧЖларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб, шундан 1 млрд. 368 млн. 187 минг сўмлик пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, расмий ҳужжатларни сохталаштирганлиги сабабли ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган.

Тергов давомида Н.Д томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 300 млн. сўм пул маблағи тўланган.

Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 09.09.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Н.Днинг ҳаракатлари ЎзР ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, ЖКнинг 59,62-моддасига асосан 26.537.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 25.05.2022 йилдаги ажрими билан ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандига асосан ЖПКнинг 84-моддаси 2-қисмига асосан жазо тайинланмаган.
Мазкур суд қарорлари билан келишилмаганлиги сабабли Тошкент вилоят прокурори томонидан 28.07.2022 йилда Олий судга кассация тартибида протест киритилган.

Шунингдек, бюронинг Ўртачирчиқ тумани бўлими иш юритувига судининг 02.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, судланган Н.Дга 5 млн. сўм гаров пули ҳамда 300 млн. сўм пулини қайтариш бўйича ижро иши келиб тушган.

Кассация протести ҳамда адвокатларнинг шикоятлари келиб тушганлиги сабабли, 16.08.2022 йилда Олий суд раиси ўринбосари томонидан ЖПКнинг 504-моддасига асосан мазкур жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар барча ижро варақалари тўхтатилган.

Тошкент вилоят прокуратураси Ахборот хизмати

@kompromatuzb
750 views01:13
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:57:30
Ҳар иккиси ҳам расмий ҳабар.

Тўғриси шу мавзуга қайтмайман, дегандим. Яна бўлмаяптида.

Шунда аёл 9 июнь куни вафот этганми ё 10 июнь куними?
Биттасида уйида, биттасида шифохонада дейилганми?
Энг қизиғи ким майитни багажга солиб олиб келади уйга?

t.me/men_feruzaman
254 viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:50:01
#ТУГАДИ

Катта болларни мошинаси GENTRAни энди люки бўлмайди

3-позиция қора Жентра'га тўлов қиласан, кейин 2023 йилнинг ноябрь ойигача кутасан, чиқса чиқди, бўлмаса шартноманинг 3.1 бандига асосан яна 45 кун кутасан ва ниҳоят ўша орзиқиб кутган кун келади, "легендарний" қора Жентранг чиқади, минде олдига бориб қарасанг, люки билан дискаси йўқ бўлса, ўзингни осворсанг керак-а, Карл

Танқид ва Таҳлил


t.me/men_feruzaman
483 views10:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:40:01
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига вазир этиб Азиз Воитовнинг номзоди маъқулланди.

P.S.Айтдимку, ёш кадрлар келаяпти лавозимларга, деб.
Ўйлайманки, натижалар яхши бўлади. Омад ёр бўлсин!

t.me/men_feruzaman
477 views09:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:30:47
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани, Бирлашкан М.Ф.Й кўчаси. “Хўжаикорсоз” жоме масжиди йўли…

Украина деб ўйладингмизми?!

kompromatuzb

P.S. Йўллар масаласи доим долзарб бўлиб келган. Ўртачирчиқ туманида нафақат бу йўл, «Бойовул» ва «Янгиобод» МФЙ ларнинг йўллари ҳам бундан қолишмайди...
Айтиб, айтиб чарчаганмиз. Вадалар берилиб, берилиб бажарилмай қолиб ҳам кетган.

t.me/men_feruzaman
484 views08:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:01:55 Мана бу ўлган аёлнинг онаси билан бўлган суҳбат.

Эшитиб шокка тушдим тўғриси, қайси замонда яшаяпмиз, деган савол қийнади мени. Эри аёлини ўзи ўлдириб, ўзи жанозасини ўқиб, ўзи кўмиб қўймоқчи бўлган экан.

Наҳотки бизни ИИБ лар, ҳуқуқ тартибот органлари бунга эътибор беришмаяпти?

t.me/men_feruzaman
496 viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:16:01 Барча муаммонинг ечими бу таълим. Таълим, таълим, фақат ва фақат таълим.

Комил Алламжонов

P.S. Бу гап ҳам бекорга эмас, таълимда нимадур ўзгариш бўлади. Мана кўрасизлар!)

@men_feruzaman
563 views06:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:00:01 Бугун, 29 август «Узоқ умр кўриш » куни
(День долголетия)

Мен сиз Қадрдонларимга узоқ умр тилайман!
Тўқсонга тўқнашиб, юз билан юзлашиб юринг!
Кўп яшашим керак экан деб, жаа 100 лардан ошиб юраверманг, ҳаммани жонига ҳам тегиб кетасиз.

@men_feruzaman
2.4K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:50:02
#Даҳшат

Эр хотинини ўлдириб, икки кун давомида Prado машинасида кўрпага ўраб олиб юрган экан, деган хабарлар тарқади ижтимоий тармоқларда.

P.S. Тўғриси кўриб нафратим қўзиди. Куни кеча хотинини ота-онасиникида сўйиб ташлаган эрни кўргандик. Бугун эса мана бу холат...
Ўзи охирги пайтларга аёлларга нисбатан зўравонликлар, тахдидлар, тайзиқлар ортиб бормоқда.

Гендер тенглиги, аёлларни ҳимоя қилаётган алламбало ташкилоту, раҳбарлар биронта холатга на тушунтириш бераётгани, на қизиқаётгани, на шуғулланаётгани йўқ!

Уларнинг фикрида Ўзбекистонда ҳамма аёллар бахтли, саодатли, мазза қилиб яшамоқда...
Қаерга борса 4-5 нафар аёллар билан расмга тушиб, мақтанишдан нарига ўтишмайди.
Олаётган ойликлари тешиб чиқмасмикин а?

#инсон_qadri_uchun

t.me/men_feruzaman
725 views02:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:35:05
#Шунчакида

-Аҳволлар қандай?
-Ҳаммаси яхши, фақат чўкаяпмиз.

Ассалому алайкум, яхшилар! Бугунги кун, бошланган ҳафта барчага омадли, барокатли келсин!

t.me/men_feruzaman
573 viewsedited  02:35
Ochish/sharhlash