2022-08-02 19:10:00
Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!
Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.
Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:
Дунё –
115 марта, охират –
115 марта.
Фаришталар –
88 марта, шайтонлар –
88 марта.
Муҳаммад –
4 марта, шариат –
4 марта.
Одамлар –
50 марта, пайғамбарлар –
50 марта.
Солиҳлик, салоҳият –
50 марта, фасод –
50 марта.
Иблис –
11 марта, ундан паноҳ сўраш –
11 марта.
Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.
Ҳаёт –
145 марта, ўлим –
145 марта.
Солиҳ амаллар –
167 марта, ёмонликлар –
167 марта.
Мусибат –
75 марта, шукр –
75 марта.
Ҳидоят –
79 марта, раҳмат –
79 марта.
Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига,
башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.
Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:
Жазо –
117 марта, мағфират –
234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.
Қийинчилик –
12 марта, осонлик –
36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.
Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари
25 мартадан зикр қилинган.
«Оли Имрон» сурасининг
59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».
Намоз (солат) калимаси
5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.
Кун калимаси
365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.
Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси
13 марта, «денгиз» калимаси
32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини
100 % деб оладиган бўлсак,
«денгиз» калимаси
71 % га,
«ер» калимаси эса
29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг
71 % қисмини
сув,
29% қисмини эса
қуруқлик ташкил қилади.
Роббим, қандай улуғ зотсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан!
-
All praise to be to Allah Almighty, the Eternal, the Everlasting !
@iMakkah
1.5K views𝚂𝚑𝚊𝚟𝚔𝚊𝚝𝚔𝚑𝚊𝚗, 16:10