Get Mystery Box with random crypto!

Саждада кўзни юмиш Савол: Намоз уқиганда сажда ҳолатида кўзн | Mehrob.uz

Саждада кўзни юмиш

Савол: Намоз уқиганда сажда ҳолатида кўзни юмиш мумкинми?


Жавоб: Жумҳур уламолар намозда кўзни юмиш танзиҳий макруҳ амал дейишган. Чунки Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизлардан бирингиз намозда турганда кўзини юммасин”, деганлар (Имом Табароний ва Ибн Адий ривояти).
Уламоларимиз мазкур ҳадисни шарҳлаб ҳар бир аъзони ибодатдан ўз ҳаққи бўлгани каби кўзни ҳам ҳаққини адо этиш керак, дейишган.
Фуқаҳоларимиз сажда ҳам намознинг бир бўлаги бўлгани эътиборидан унда кўзни юмиш макруҳ эканини айтишган.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор”да: “Агар намозхон фикрини жамлаш, қалбини ҳозирлаб, хушуга эришиш мақсадида кўзини юмишга тўғри келса, бунинг макруҳлиги йўқ”, деган. Валлоҳу аълам!

"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz