Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадислар_ҳикмати 4. ДУНЁ ИШЛАРИДА ШОШИЛМАСЛИК Абу Ҳурайра ро | Mehrob.uz

#Ҳадислар_ҳикмати
4. ДУНЁ ИШЛАРИДА ШОШИЛМАСЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу ривоят қилади: «Шошилиш шайтондандир. Яхшилаб ўйлаб, кейин қарор қилиш Аллоҳдандир».
(Термизий. Одоб, 96)

* * *
Бирор ишнинг тезроқ битишини хоҳлаш доим ҳам самарали натижа беравермайди.
Ушбу ҳадисда шошилиш шайтондан эканлиги бежиз таъкидланмаяпти. Мўминни йўлдан адашиши учун ҳам шайтон уни шошираверади.
@mehrob_uz