Get Mystery Box with random crypto!

#Тунги_зикрлар! ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР | Mehrob.uz

#Тунги_зикрлар!
ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР (Раъд сураси, 28-оят).

Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).

Тасбеҳ“Субҳаналлоҳ”;
Такбир – “Аллоҳу акбар”;
Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.

"Ўкинма" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube