2022-08-26 15:45:27
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари - Абдуллоҳнинг вафоти:
* Расулуллоҳ оналари қорнида эканликларида.
* 25 ёшда
* Мадинада
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари - Оминанинг вафоти:
* Расулуллоҳ 6 ёшга етганларида.
* Абвода ( Макка-Мадина оралиғиги жой )
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари - Абдулмутталибнинг вафоти
* Расулуллоҳ 8 ёшу 2 ой 10 кунлик пайтларида
* Маккада
* Вафот этар чоғларида Расулуллоҳ ﷺнинг оталари - Абдуллоҳнинг туғишган акаси бўлмиш Абу Толибга Расулуллоҳга қарашни васият қилиб кетдилар.
• Шомга биринчи сафар
Расулуллоҳ ﷺ Абу Толиб қарамоғида 12 ёш, 2 ойу 10 кунлик бўлганларида Шомга биринчи сафарларини қиладилар. Ва шу ерда Роҳиб Баҳийро Расулуллоҳнинг нубувват аломатларини кўради ва пайғамбар бўлажакларини башорат қилади.
• Шомга иккинчи сафар
Расулуллоҳ 25 ёшга етганларида Хадижанинг ҳизматчиси Майсара билан тижорат сафарига чиқадилар. Бу ерда ҳам роҳиб ва Майсара У Зотнинг нубувват аломатлари гувоҳи бўладилар.
• Ҳадижа розияллоҳу анҳога уйланишлари
Расулуллоҳ ﷺ Шом сафаридан қайтгач, 25 ёш, 2 ойу 10 кунлик бўлган вақтларида Ҳадижа бинт Ҳувайлидга уйланадилар.
Бу таклифни Ҳадижа розияллоҳу анҳо дугонаси Нафиса орқали Расулуллоҳ ﷺ га етказади. Ва бунга розилик билдирган Расулуллоҳ ﷺ амакилари - Ҳамза розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Ҳадижа онамизнинг амакиси олдига совчиликка боришади.
Маҳр: 20 туя.
Хадижа розияллоҳу анҳонинг бу пайтда неча ёш эканликларида ихтилоф бор:
* Қувватли қовл(Ҳоким, "Мустрадрак"даги асар)га кўра 28 ёшда
* машҳур қовлга кўра 40 ёшда бўлганлар. Аллоҳ билгувчироқдир.
Ҳадижа розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ ﷺ дан илгари икки бора турмушга чиққан бўлганлар. Жоҳилият вақтида ҳам покиза бўлганликларидан, у зотни Афифа(иффатли) ва Тоҳира(покиза) деб номлашган.
Расулуллоҳ ﷺ Ҳадижа онамиз вафот этгунга қадар бирон аёлга уйланмаганлар ва улардан 6 фарзанд(2 ўғил, 4 қиз) дунёга келган.
• Каъбанинг қайта қурилиши
Расулуллоҳ 35 ёшга етганларида кучли селдан қулашига оз қолган Каъба қурилишида иштирок этдилар ва Ҳажарул асвад(қора тош)ни ўз қўллари билан қўйдилар.
БУГУНГИ ДАРСДА ЗИКР ҚИЛИНГАН МУҲИМ НУҚТАЛАР, ЭСЛАБ ҚОЛИНГ
Allohga oshiq qalblar maskani
@Mehribonim_Robbim
674 views꧁Т͎Ы И͎ Я͎꧂, 12:45