2022-08-30 04:14:13
Олдинроқ ёзгандим, "Ўзим улардан бўлмасамда, солиҳларни севаман", деб. Яна айтаман, ўзим улардан бўлмасамда, олимларни ҳам севаман!
Мен уларни дунёга мубтало ёки ҳокимларга хизматкор, демайман. Мен уларни охиратни ўйламайди ёки Худодан қўрқмайди, демайман. Чунки Аллоҳ таоло: "Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар", деб гувоҳлик бериб турибди. (Фотир сураси, 28-оят).
Мен уларни Қуръон ва Суннатдан оғди ёки тўғри йўлдан адашди, демайман. Мен уларни билмайди ёки тушунмайди, демайман. Чунки ақл эгаларидан бўлишни хоҳлайман. Аллоҳ таоло буюради: "Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар" (Зумар сураси, 9-оят).
Ёзганда хатоси хамроҳ - гумроҳ бўлсам, қўлдан тутмаса, жаҳолатга қулар нотавон бўлсам, Аллоҳнинг бу айтганидан ташга қандай чиқай?!
"Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз" (Наҳл сураси, 43-оят). Улардан сўрайман ва ўрганаман. Бошқа нарса қўлимдан келмайди.
Шундай экан, менда бир имкон бор, яъни дуо. Меҳрибон Эгамдан олимларни севувчи, уларга қулоқ тутувчи ва улар зумрасида тирилувчи қилишини сўрайман.
Ҳа ўзим улардан бўлмасамда, олимларни севаман..
Mubashshir Ahmad
Allohga oshiq qalblar maskani
@Mehribonim_Robbim
564 views꧁Т͎Ы И͎ Я͎꧂, 01:14