Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилоят Учқўрғон тумани касб-ҳунарга ўқитиш марказида | Bandlik Vazirligi

Наманган вилоят Учқўрғон тумани касб-ҳунарга ўқитиш марказида бир гуруҳ битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда тикувчилик, ошпаз қандолатчи, металларга ишлов бериш, пайвандловчи, сантехник, боғдорчилик, иссиқхона мутахассиси, маиший жиҳозлар ва мобил қурилмаларни таъмирловчи уста мутахассислиги бўйича ҳунар ўрганган жами 105 нафар битирувчи бўлиб, уларнинг 25 нафарини хотин-қизлар ташкил этди.

Шунингдек, тадбир сўнгида марказ раҳбарияти вакиллари сўзга чиқиб битирувчиларга келгусидаги ишларида омад ва зафарлар ҳамроҳ бўлишини тиладилар.

Каналга уланиш
https://t.me/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I twitter I Telegram I YouTube