Get Mystery Box with random crypto!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари | Bandlik Vazirligi

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари ходимларини малакасини ошириш республика курслари таркибидаги Касб-ҳунарга ўқитиш бўлимида Янгиҳаёт туман ҳокими Х.Иногамов ҳамда Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари директори У.Султанов иштирокида вақтинчалик ишсиз фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан раҳбарлар тумандаги мавжуд 2500 та бўш иш ўринлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳақида маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, экскурсия шаклида ёшлар курс ва ундаги ўқитиш имкониятлари билан таништирилди.

Ҳозирда Касб-ҳунарга ўқитиш бўлимида 108 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, қуйидаги йўналишлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилган.
Булар:
Ошпаз-қандолатчи;
Батлер-официант;
Сантехник;
Электр-монтаж устаси;
Тикувчилик;
Аёллар сартароши+визажист;
Эркаклар сартароши;
Компьютер IT, Web сайт;
1С бухгалтерия;
Рус-тили;
Инглиз-тили;
Хитой-тили;
Корейс-тили;
Япон-тили.

https://t.me/mehnatvazirligi