Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри солиқ идораси ходимларининг меҳна | Меҳнат вазирлиги матбуот котиби

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри солиқ идораси ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилмаган

Интернет нашрларида Қўқон шаҳри солиқ идорасида меҳнат қонунчилигига риоя этилмаётганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Мазкур маълумот бўйича Давлат меҳнат инспекцияси текширув олиб борди. Ўрганиш давомида Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг ходимлари билан мулоқот олиб борилди. Уларнинг берган маълумоти ва тушунтириш хатларига кўра, мажбурий меҳнат ёки иш вақтидан ташқари ноқонуний ишга жалб этиш ҳолатлари содир этилмаган.