Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 35-мактаб ўқитувчисини | Меҳнат вазирлиги матбуот котиби

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 35-мактаб ўқитувчисининг мурожаати тарқалди. Унда ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлиги баён қилинган.

Ушбу мурожаат юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганишлар олиб борди. Текширувлар натижасига кўра, А.Қудратовнинг меҳнат шартномаси бекор қилиниши юзасидан қонун бузилиш ҳолати аниқланмади.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг А.Қудратовни ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъвоси асоссиз деб топилиб рад этилган.