Get Mystery Box with random crypto!

«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчлар | Meditsina UZ

«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?

Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Дўст бошқадур бошқадур улфат
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул
Ўз нафсига қилиб қўяр қул
Сиз таниқли сиз энди машхур
Танишларни танимайсиз-а?

Дийдор ширин дейдилар ахир
Қўйинг араз гинаю кибр
Дилдан суҳбат қурайликда бир
Ғаниматмиз ўйламайсиз-а?

Вақтимизни кетказмай увол
Кўришайлик келмаса малол
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?

@Meditsina_uz